...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “БМТ фаолияти ислоҳотларга муҳтож”


07:56, 20.09.2017 Жамият
 3 524

Президент 19 сентябрь куни БМТ минбарида нутқ сўзлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаши ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 19 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош қароргоҳида БМТ минбарида илк бор нутқ сўзлади.

Мамлакат раҳбари ўз сўзини Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида қабул қилинган давлат дастури ҳақида маълумотларни келтириш билан бошлади.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар меҳнатидан фойдаланмаслик, шунингдек, давлат органларининг халққа хизмат қилиши ҳақида ўз фикрини баён этди.

Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлиши ҳақида фикр билдириб, сентябрь ойида мамлакатдаги тижорат банкларда миллий валютанинг эркин конвертация амалиётига ўтиши таъминлангани, мамлакатда илк бор бизнес-омбудсман лавозими жорий этилгани айтиб ўтилди.

Президент ўз нутқида БМТ фаолиятини ривожлантириш учун уни ислоҳ қилишни, бунда БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари сафини кенгайтиришни таклиф қилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:БМТ Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги нутқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар