...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган ҳалқимизга фарзандлик меҳрим билан таъзим қиламан”


17:29, 31.08.2018 Жамият
 2 298

Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, фуқароларни ушбу қутлуғ сана билан табриклади.

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтмоқда.
 
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, фуқароларни ушбу қутлуғ сана билан табриклади.
 
“Сиз, азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган бу қутлуғ санада халқимиз қандай машаққатли ва айни вақтда шарафли йўлни босиб ўтганини яна бир бор чуқур ҳис этамиз”, деди давлат раҳбари.
 
Жорий йилда ҳам мамлакатда улкан ютуқлар қўлга киритилди, халқ ҳаётида беқиёс ўзгаришлар рўй берди. Юқори технологияларга асосланган замонавий завод ва корхоналар ишга туширилди. Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва экспорт ҳажми ошди. Аҳолининг реал умумий даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ўсди.
 
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари мамлакатнинг энг чекка ҳудудларига ҳам бунёдкорлик руҳини, адолат нафасини олиб кирди. Кейинги бир ярим йилда янгиланган лойиҳалар асосида қишлоқ аҳолиси учун 38 минг 543 та шинам уй-жой қурилди ва 40 минг оила янги хонадонга кўчиб ўтди.
 
“Бизнинг бош мақсадимиз - халқимизнинг розилиги. Бу Президент сифатида менинг, барча бўғиндаги раҳбар ва мутасаддилар, депутат ва сенаторлар, бутун давлат идораларининг фаолиятига берилган энг олий ва энг адолатли баҳодир. Агар халқимиз биздан рози бўлса, Яратган ҳам рози бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Президент эришилган натижалар билан бирга ҳали олдинда кўп вазифалар тургани, иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, ёшларни ишга жойлаштириш, ижтимоий адолатни таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини ривожлантириш зарурлигини қайд этди. Бу борадаги барча долзарб масалалар халқ билан мулоқот асосида, узоқни кўзлаб амалга оширилишини таъкидлади.
 
“Мана шу улуғ айёмда барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва саховатли, бағрикенг ва олижаноб ҳалқимизга фарзандлик меҳрим билан таъзим қиламан”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
 
Байрам тадбири тантанали концерт дастури билан давом этди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ШАвкат Мирзиёев Мустақиллик куни табрик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар