...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги Бўзсув каналига борди


16:53, 15.07.2017 Жамият
 4 771

Президент бу ерни маданият ва маънавият масканига айлантириш, ёшлар, китобхонлар учун барча шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Айни дамда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев Бўзсув канали бўйида барпо этиладиган Адабиёт боғи лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Боғда китоб ўқиш учун махсус жойлар, фавворалар, амфитеатр, кўргазма павильонлари, спорт ва соғломлаштириш зоналари, камончилар ва ҳаваскор балиқчилар клублари ташкил этилади, замонавий аттракционлар ўрнатилади. Боғ ҳудудга туташ Шаҳидлар хотираси хиёбони билан ўзаро уйғунлик касб этади.
 
Шавкат Мирзиёев бу ерни маданият ва маънавият масканига айлантириш, ёшлар, китобхонлар учун барча шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Боғни барпо этишда табиий рельефдан оқилона фойдаланиш, турли дарахт ва гулзорларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Юнусобод Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар