...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: Ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш зарур (видео)


19:20, 21.04.2017 Жамият
 2 972

Яқинда маҳалла ҳудудида болалар майдончаси, мини-футбол майдони қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги "Табассум" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Маҳалла ҳаёти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилар экан, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ислоҳотлар, ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашди.

"Маҳаллалар том маънода маданият ва маънавият масканига айланмоғи лозим, бунинг учун аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш зарур. Китоб инсонга билим беради, унинг маънавий оламини бойитади, Ватанни севишга ўргатади", деди Президент.

Табассум маҳалласидаги 27 кўп қаватли уйда 5 минг 300 дан зиёд турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Маҳалла фуқаролар йиғини маркази биносида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ерда маҳалла раиси, котиб ва маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хизмат хоналари бўлиши кўзда тутилган. Сартарошхона, "Гўзаллик салони", савдо дўкони, новвойхона қуриш режалаштирилган. 

Яқинда маҳалла ҳудудида болалар майдончаси, мини-футбол майдони қурилиб, фойдаланишга топширилди. Президент маҳалладаги кўп қаватли уйлар, мактабгача таълим муассасалари атрофини ободонлаштириш, йўлакларни таъмирлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. 
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар