Давлати раҳбари мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берган.
Давлат томонидан ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор натижасида Миллий боғ ёнидаги сўлим масканда Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси барпо этилганди. Ушбу хиёбон рўпарасида қурилаётган мазкур уй-жойлар ёзувчи ва шоирларга берилади. Уйнинг биринчи қаватида 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва оилавий поликлиника ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев қуриб битказилган хонадонлардан бирини ва мактабгача таълим муассасасини кириб кўрган. Оилаларнинг тинч-фаровон яшаши, болаларнинг баркамол бўлиб улғайиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берган.
Шу ерда Тошкент шаҳри туманларида замонавий турар жой мажмуалари, ишбилармонлик марказлари, дам олиш масканлари ва сайилгоҳлар қуриш, жамоат транспорти хизматини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилган.
Давлати раҳбари мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берган.