...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев янги истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди


15:09, 26.05.2017 Жамият
 3 824

Ўзбекистон Миллий боғида Ёзувчилар уюшмаси биносини қуриш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманининг Белтепа ва Жарариқ кўчалари кесишган жойда барпо этилаётган кўнгилочар истироҳат боғи қурилишини кўздан кечирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Мазкур боғ концепциясида миллий меъморлик анъаналари ва замонавий шаҳарсозлик талаблари уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилган. Боғ ҳудуди 10 гектар бўлиб, бу ерда кўнгилочар масканлар, замонавий аттракционлар, бионик айвонлар, қишки боғ, чархпалак, мусиқали фавворалар, скейтборд ва чанғи учиш жойлари, велосипед йўлаклари, истироҳат боғи бўйлаб дор йўли, кафелар, 5 қаватли автомобиллар турар жойи қурилиши режалаштирилган.
 
Ушбу боғдаги ёпиқ кўнгилочар масканлар йилнинг тўрт фаслида ҳам одамлар ҳордиқ чиқариши учун кенг имконият яратади. Боғ ҳудудига қуёш энергияси ёрдамида ишлайдиган ёритиш устунлари ва замонавий соябонлар ўрнатилади.
 
Ҳудуд мусаффолигини таъминлаш мақсадида боққа каштан, қарағай, япон сафораси, магнолия, дуб, қайин каби ҳавони тозаловчи ва кислород билан бойитувчи дарахтлар, турли буталар экилади.
 
Лойиҳани амалга ошириш учун биринчи босқичда 18 миллион доллар, иккинчи босқичда 22 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиши мўлжалланмоқда.
 
Боғнинг биринчи босқичини 2018 йилда, иккинчи босқичини 2019 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Кўнгилочар боғ тўлиқ ишга тушгач, 350 киши иш билан таъминланади.
 
Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш, ободонлаштириш ишларида манзарали дарахт ва буталарни кўпроқ экиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.
 
Президент кўрсатмасига мувофиқ, пойтахтда бунёд этиладиган Қорақамиш истироҳат боғи, “Эски шаҳар” савдо маркази, кўп қаватли турар-жойлар, талабалар миллий илмий-маърифий маркази, Ислом маданияти маркази лойиҳалари янада такомиллаштирилди.
 
Тошкентнинг Ислом Каримов кўчасида 3,5 минг ўринли Универсал спорт саройи, Махтумқули кўчасида Ашхобод боғи, Шайхонтоҳур туманида замонавий савдо маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ёзувчилар уюшмаси биносини қуриш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳурга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар