...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев яна Туркманистонга боради


08:38, 18.05.2017 Жамият
 2 772

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган “Аваза” миллий сайёҳлик зонасига ҳам ташриф буюради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йилнинг 19-20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Президентнинг жорий йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи доирасида ўтган олий даражадаги Ўзбекистон – Туркманистон мулоқотининг давоми бўладиган Туркманбоши шаҳарида ўтадиган учрашув ва музокараларда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган "Аваза" миллий сайёҳлик зонасига ҳам ташриф буюради.
 
Давлат раҳбарларининг музокаралари якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Ташриф доирасида мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 6-7 март кунлари Туркманистон Республикасига давлат ташрифини амалга оширган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар