Ўзбекистон Президенти оммавий ахборот воситалар учун қисқа баёнот берди.
Ҳиндистон Президентининг “Раштрапати Бхаван” саройида бўлган расмий кутиб олиш маросимида Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари учун қисқа баёнот берган.
Давлат раҳбари Ҳиндистон Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазири Нарендра Модига таклиф учун миннатдорлик билдириб, икки халқни тарихий ришталар, ўхшаш анъаналар боғлаб туришини таъкидлаган.
“Ҳиндистон бугунги кунда жадал ривожланиб, жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини мустаҳкамлаб бораётган глобал давлат. Биз олий даражадаги учрашувларимиз натижасида фаоллашиб бораётган Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларининг бугунги суръатини юқори баҳолаймиз. Ишончим комилки, ушбу ташрифим ва самарали музокараларимиз стратегик шериклигимизни янги босқичга олиб чиқади”, деган Шавкат Мирзиёев.