...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ҳарбийларнинг ер остидаги бўлинмаларига ҳам кириб кўрди


11:25, 29.11.2018 Жамият
 11 311

Президент шароитларни кўздан кечираркан, аскарларнинг ер остидаги фавқулодда ҳолатлар базаси билан ҳам танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев кеча, 28 ноябрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилган бўлинмаларнинг махсус-тактик машқларини кузатгани ҳақида хабар берган эдик.  
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига биноан, Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини текшириш учун жорий йил 26 ноябрь эрта тонгда қўшинлар “Тревога!” сигнали билан юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди.
 
Машғулотлар шартига кўра, мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари, ўта муҳим объектлар, аҳолининг оммавий йиғилиш жойларида қўпорувчилик актлари содир этиш ҳамда шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида оммавий тартиббузарликлар келтириб чиқаришни мақсад қилган, давлат чегарасига яқин ҳаракатланаётган шартли душманни аниқлаш ва яксон қилиш машқларида ҳаво-десантчилари, артиллеристлар, мото-ўқчилар, танкчилар, махсус операция кучлари ҳамда Ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмалари қатнашди.
 
Шартли душман базаларига ва у жойлашган ҳудудларга Ҳарбий-ҳаво кучлари таркибидаги МиГ-29 ва Су-25 қирувчи самолётлари, Ми-24 вертолётларидан зарбалар берилди. Чалғитувчи ҳаракатларни амалга оширган ҳолда, давлат чегарасини ёриб ўтишга фаол киришган шартли ноқонуний тўдаларни артиллерия дивизиони ёрдамида яксон этишга қарор қилинди.
 
Шундан кейин жанг майдонида танкчилар бўлинмаси пайдо бўлди. Улар танк биатлонида қўлланиладиган “Сувли тўсиқ”, “Эскарп” ва “Тирсакли кўприк”дан моҳирона ўтиб, белгиланган маррани эгаллаб, “Танк карусели” жанг усулини қўллади.
 
Мудофаа операцияси давомида шартли оғир яраланган ҳарбий хизматчиларни жанг майдонидан олиб чиқиш, вертолётда эвакуация қилиш жараёни намойиш этилди.
 
Энг замонавий турдаги жанговар вертолётлар шахсий таркибни белгиланган ҳудудга десант усулида етказди. Парашют-десант батальони марралар оралиғидан суқилиб кирган шартли душманни умумқўшин захира куч ва воситалари билан яксон қилиш вазифасини муваффақиятли бажарди.
 
Махсус-тактик машғулотлар ҳарбийларимизнинг юксак профессионал маҳоратини, юқори жанговар шайлигини, бир тану бир жон бўлиб ҳаракатланишини намоён этди.
 
Машғулотларни ҳарбий-маъмурий секторлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам кузатиб борди.
 
Президентполигон ёнидаги ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, қурол-аслаҳа ва техникани кўздан кечирди. Мудофаа тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлардан мақсад мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, халқ тинчлигини таъминлаш эканини таъкидлади. Президент шароитларни кўздан кечираркан, аскарларнинг ер остидаги фавқулодда ҳолатлар базаси билан ҳам танишди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигиb 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар