Ташриф давомида Президент жанговор тайёргарликда фойдаланиладиган моддий воситалар, ҳарбий хизматчиларнинг кийим-кечак таъминоти билан танишди.
Мазкур ҳарбий қисм Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги фармони билан қайта ташкил қилинган. Бу ерда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбийлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, ҳарбийлар билан суҳбатда бўлди.
Ташриф давомида Президент жанговор тайёргарликда фойдаланиладиган моддий воситалар, ҳарбий хизматчиларнинг кийим-кечак таъминоти билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент вилояти ҳарбий-маъмурий сектори фаолиятини 2018 йилда ташкиллаштириш бўйича “йўл харитаси”, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Мудофаа вазирлиги тизимидаги бошланғич ташкилотининг ташкилий тузилмаси, ёш ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш каби истиқболда қилинадиган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.