Краснодар ўлкасида юз берган ҳалокат юзасидан ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Краснодар ўлкасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб-сайтида хабар берилди.
Аввалроқ, Россиянинг Краснодар ўлкасида хизмат автобусининг денгизга қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлгани ҳамда 27 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.