Учрашувда Мирзиёев Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ва жароҳатланганларга ўз ҳамдардлигини билдирди.
“Санкт-Петербургдаги воқеа оқибатида жабр кўрганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлигимни билдираман. Террор ҳаракатлари ва терроризм чегара билмайди — бу барчамизнинг умумий қайғумиз, мазкур воқеа ушбу масалада бирлашишимиз даркорлигидан далолат беради”, деди Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Петербург метросининг “Сенная площадь” ва “Технологический институт-2” станциялари оралиғида портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган.