Туркманистон Президенти қардош Ўзбекистон халқига эзгу истакларини билдирди.
Суҳбат чоғида Президентнинг шу йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалар бўйича юксак даражадаги алоқалар изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, шунингдек, яқин истиқболдаги қўшма тадбирлар жадвали келишиб олинди.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қардош Ўзбекистон халқига эзгу истакларини билдирди.
Суҳбат Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига хос самимий ва дўстона, ўзаро англашув, ҳурмат ва яқин қўшничилик руҳида ўтди.