...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев тўрт ойда иккинчи марта Ҳиндистонга боради


20:07, 04.01.2019 Жамият
 6 228

Ҳиндистон Шавкат Мирзиёевга саммитнинг асосий меҳмони сифатида қарамоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18-20 январь кунлари Ҳиндистонга ташриф билан боради. Мирзиёев У ерда “Шижоатли Гужарот” ишбилармонлик саммитида иштирок этади. Бу ҳақда ҳинд маҳаллий нашрлари хабар берди.
 
“Марказий Осиёни бирлаштириш” сиёсатини амалга ошираётган Ҳиндистон Шавкат Мирзиёевга саммитнинг асосий меҳмони сифатида қарамоқда.
 
Ўзбекистон ҳам Ҳиндистондан нисбатан сезиларли одимларни кутяпти. Мамлакат ҳинд инвесторларини эркин иқтисодий зоналарга таклиф қиляпти.
 
Андижон вилоятида фармацевтика соҳасига инвестиция жалб қилиш мақсадида вилоятда Ўзбек-ҳинд эркин фармацевтик зонаси ташкил этиляпти. Бу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг ўтган йилнинг октябрь ойида Ҳиндистонга ташрифи вақтида имзоланган 17 та келишувнинг энг муҳимларидан бири бўлганди.
 
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонда ташриф билан бўлганди. Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказганди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Ҳиндистон Шавкат Мирзиёев Нарендра Моди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар