...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюради


19:29, 31.10.2017 Жамият
 4 806

Кутилаётган мазкур расмий сафар Тожикистонга Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатидаги илк ташрифи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташриф билан Тожикистонга бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институтининг директори Владимир Норов институтнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали маълум қилган.
 
“Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти охирги бир неча ой ичида бир қанча давлат ташрифларни амалга оширди. Жумладан, Давлат раҳбари  Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларида бўлиб қайтди. Энди эса Тожикистонга расмий ташрифи амалга оширилиши кутилмоқда”, деб ёзади Владимир Норов ижтимоий тармоқда эълон қилинган ўз мақоласида.
 
Эслатиб ўтамиз, кутилаётган мазкур расмий сафар Тожикистонга Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатидаги илк ташрифи ҳисобланади.
 

Теглар:Ўзбекистон Республикаси Давлат ташрифи Тожикистон Республикаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар