...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига таъзия мактубини юборди


10:12, 09.10.2017 Жамият
 2 697

Тожикистон президентининг акаси Нуриддин Раҳмоннинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди.
 
Таъзия Тожикистон президентининг акаси Нуриддин Раҳмоннинг вафоти муносабати билан билдирган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон номига йўлланган мактубида шундай дейилган: “Сизнинг акангиз — Нуриддин Раҳмоннинг бевақт вафот этиши ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди”.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига оғир жудолик муносабати билан самимий ҳамдардлик билдиргани айтилди.
 
Маълумот учун, Тожикистон президентининг акаси Нуриддин Раҳмон 67 ёшида шифохонада вафот этган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон Ҳамдардлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар