Бу корхонада дуккакли дон маҳсулотларини саралаб, экспортга йўналтириш йўлга қўйилган.
Ушбу ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги «Жарқўрғон мева-сабзавот экспорт» корхонасига ташриф буюрди. Бу корхонада дуккакли дон маҳсулотларини саралаб, экспортга йўналтириш йўлга қўйилган.
Шу ерда вилоятни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар намойиш этилди. Давлатимиз раҳбари Ангор, Денов, Шеробод, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Сариосиё, Олтинсой ва Қизириқ туманларида кластер усулида пахта етиштириш, ҳудудий экспорт салоҳиятини ошириш дастурлари билан танишди. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида олиб борилаётган қурилиш ишлари, Термиз шаҳри, Денов ва Қизириқ туман марказларида амалга ошириладиган бунёдкорлик режалари юзасидан кўрсатмалар берди.