Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатнинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг бошқа вазирлик ҳамда идоралари раҳбар ходимлари иштирок этди.
Йиғилишдаги кўтарилган масалалар ҳақидаги батафсил маълумотларни бироздан сўнг эътиборингизга тақдим этамиз.