БМТ минбаридан туриб Ўзбекистон Президенти мамлакат ташқи сиёсатидаги позициясини билдирди.
Ўзбекистон Президенти БМТнинг минбаридан туриб яна бир бор Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий блокка қўшилмаслиги ва ушбу мақомини сақлаб қолган ҳолда очиқ мулоқотга тайёрлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев “Биз барча шерикларимиз билан тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз. Биз мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг эҳтиёж ва манфаатларини таъминлашдан иборат бўлган энг муҳим устувор вазифаларни муваффақиятли амалга оширишнинг ҳал қилувчи шарти айнан шунда мужассам, деб биламиз”, деган фикрларни айтди.