Давлат раҳбари ўз мактубида қироллик оиласига ва Таиланд халқига самимий ҳамдардлик сўзларини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёев Таиланд Қиролличаси Момрачавонгса Сирикит Китиякарага атоқли давлат арбоби, миллат раҳбари Таиланд Қироли Пхумипон Адульядетнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари ўз мактубида қироллик оиласига ва Таиланд халқига самимий ҳамдардлик сўзларини билдирган.