...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташрифини бошлади


12:15, 13.04.2018 Жамият
 3 412

Президент қишлоқ хўжалиги техникаларини кўздан кечирди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
 
Давлат раҳбари Сирдарёга ташрифини дастлаб Мирзаобод туманидаги “Бек кластер” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхона имкониятлари билан танишишдан бошлади.
 
Маълумки, Президент ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида кластер усули кенг жорий этилмоқда. “Бек кластер” корхонаси шу йўналишдаги йирик субъектлардан бўлиб, унга Сирдарё вилоятидан 18 минг гектар ер ажратилган.


 
Мазкур кўп тармоқли кластер томонидан Мирзаобод туманида 100 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилган. Бу ерда йилига 25 миллион долларлик маҳсулот етиштириш, уларни 100 фоиз экспортга йўналтириш режалаштирилган.




 
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини илмий асосда етиштириш ва сақлаш, харидорини ҳозирдан топиш зарур эканлигини таъкидлади.
 
Иссиқхона конструкцияларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, мева-сабзавотчилик бўйича мутахассислар тайёрлаш, кластер қошида илмий-амалий марказ ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
 
Президент қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳам кўздан кечирди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сирдарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар