...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Қозоғистонга бориши кутилмоқда


18:46, 05.06.2017 Жамият
 4 204

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Унда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ана шу саммитда иштирок этиш учун қўшни мамлакатга ташриф уюштириши кутилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Қозоғистон Республикасининг ШҲТга раислиги доирасида ҳамда жорий йил 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишини муваффақиятли ўтказиш бўйича унинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 22-23 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлган эди.
 
Кейинроқ, 29 апрель куни эса амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлган ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Қозоғистон ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар