
Ўзбекистон Президенти давлат раҳбарлари даражасидаги саммитда иштирок этиш учун мамлакатни тарк этади.
Ўзбекистон Президенти МДҲ давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш билан бирга, қатор икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.
Бошқа МДҲ давлатлари раҳбарларининг саммитда иштирок этиши устида иш олиб бориляпти.
Ўтган йили кузда Сочида бўлган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида келаси йил давомида ташкилотга раислик қилиш ваколати Россия Федерациясидан Тожикистонга ўтганди.
Душанбе саммитида 2019-2023 йилларда жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш чора-тадбирлари давлатлараро дастури, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланиши кутилмоқда.
Саммитда МДҲга раислик Тожикистондан Туркманистонга ўтади. Молдова президенти Игорь Додон ҳам 2020 йилдаа Ҳамдўстликка раислик қилиш истагини билдирган.