Президент халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди.
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.
Маърузада қадим Самарқанд ва самарқандликларнинг салоҳияти, яратувчиликка иштиёқи азалдан баланд бўлиб келгани, мустақиллик йилларида ҳам вилоятда мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани, шаҳар ва туманлар марказлари, қишлоқларнинг бугунги қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгариб, нафақат халқимиз, балки дунё эътиборини ҳам ўзига ром этаётгани таъкидланди.
Шу билан бир қаторда, вилоят саноат салоҳиятини янада ошириш учун туман ва шаҳарларда ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплиги қайд этилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти ҳокими этиб сайланди.