
1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги тунги клубда теракт амалга оширилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ва қардош турк халқига Истанбул шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўраб, жароҳат олганларга қисқа муддатда соғайиб кетишларини тилаган.