
Бир тун мобайнида жамоат тинчлигини бузишга ҳаракат қилишда гумонланган 454 киши полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, бутун тун давомида 650 та машина ёқиб юборилган. Ўтган йилда 602 та автомобиль олов ичида қолганди.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги бу борадаги кўрсаткичлар аввалги йилларга нисбатан пасаяётганлигини маълум қилган. Шу билан бирга, Франциянинг қатор шаҳарларида жамоат тартибини бузиш ҳолатлари учраб турибди.
Ницца шаҳрида номаълум кишилар полиция патрулига қарата тош отган. Оқибатда 2 киши жароҳат олди. Ойонна шаҳрида эса машиналар ёқиб юборилди.
Бутун тун мобайнида жамоат тинчлигини бузишга ҳаракат қилишда гумонланган 454 киши полиция ходимлари томонидан қўлга олинди. Улардан 300 дан зиёди ҳибсга олинди.