Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюрди ва Нурсултон Назарбоев билан учрашди.
Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ва Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 22-23 март кунлари Қозоғистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида эришилган келишувлар муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Россиядан нефть олиб келиш масаласида кўрсатган ёрдами учун қозоғистонлик ҳамкасбига миннатдорлик билдирди.
Учрашувлар якунида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг ижобий динамикаси сақланиши ва янада ривожланишига ишонч билдиришди.