Ушбу кўргазма минтақа давлатлари ривожига юқори технологиялар ва сармоялар жалб этишига туртки бериши таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрида жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар етакчилари Кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келган Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун самимий миннатдорлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон томонини "ЭКСПО - 2017" Халқаро кўргазмасининг юқори даражада ташкиллаштирилгани муносабати билан табриклади ва тадбирни ўтказишда муваффақият тилади. Ушбу кўргазма минтақа давлатлари ривожига юқори технологиялар ва сармоялар жалб этишига туртки бериши таъкидланди.