...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев қонунлар ижроси назорат қилинмаганини танқид қилди


11:23, 08.12.2016 Жамият
 4 390

Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур.

Хабарингиз бор, шу йил 25 сентябрда Бош вазирнинг Виртуал қабулхонаси иш бошлаган эди. Шу кунгача бу қабулхонага 218 мингдан ортиқ шикоятлар, таклифлар, аризалар келиб тушган. Уларнинг  59 фоизи ҳал этилган бўлса, яна 41 фоизи кўриб чиқилмоқда.
 
Қабулхонага келиб тушган мурожаатлар орқали ҳаётимиздаги кўплаб муаммолар ошкор этилди. Буни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қиллинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги чиқиши вақтида таъкидлаб ўтди.
 
Халқимиз томонидан йўлланган мурожаатлар ва талаблар қонуний ва адолатли эканлигини эътироф этган Шавкат Мирзиёев бу борада қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг ижроси назорат қилинмаганлигини танқид қилди.
 
“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур”, дейди Шавкат Мирзиёев.
 
Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари тушунчаларини асло бир-биридан ажратиб бўлмаслигини таъкидлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келаётган 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
Дурдона Расулова

Теглар:Шавкат Мирзиёев Инсон манфаатлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар