Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Темур Жумақодиров 7 октябрь куни эрталаб хизмат сафарига кетиш чоғида автоҳалокатга учради.
“Менинг самимий таъзиямни қабул қилинг ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларимни етказиб қўйишингизни сўрайман”, дейилади Президент йўллаган мактубда.
Аввалроқ, Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбоев ҳам марҳум Темур Жумақодировнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирган эди.
Алмазбек Атамбоев Темур Жумақодиров келажаги порлоқ сиёсатчилардан бири бўлганлигини таъкидлаб ўтган эди. “У мен келажакда мамлакат раҳбари сифатида кўра оладиган инсонлардан бири эди”, дея қайд этганди Қирғизистон президенти.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Темур Жумақодиров 7 октябрь куни эрталаб хизмат сафарига кетиш чоғида автоҳалокатга учради. 38 ёшли бош вазир ўринбосари Темур Жумақодиров бўлган Toyota Land Cruiser русумли автомобиль ён тарафдан КамАЗ юк машинаси билан тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида эса 3 киши қурбон бўлди.