...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Патриарх Кириллни қабул қилиши кутилмоқда


18:37, 27.09.2017 Жамият
 2 731

Тошкент епархияси ташкил топганига 145 йил тўлиши муносабати билан Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл Ўзбекистон Республикасига ташриф буюради.

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриши ҳақида ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Хабарда Россия православ черкови раҳбари ташрифи доирасида Ўзбекистон давлат тузилмалари ва Мусулмонлар диний идораси раҳбарияти билан учрашувлар, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ташрифлар ўрин олгани айтиб ўтилган.
 
Делегация аъзолари Самарқандга ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, Хўжа Дониёр мақбараси, Алексеевский собори ва бошқа диққатга сазовор жойларни зиёрат қилади. Меҳмонлар Бухорода ҳам бўлиб, тарихий обидаларни томоша қилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл ўртасида учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.
 
Маълумот учун, Ўзбекистонда христиан динига мансуб фуқаролар учун ҳам барча шароит яратилган. Мамлакатда 157 та христиан ташкилоти мавжуд бўлиб, кадрлар тайёрлаш мақсадида Тошкентда православ ва протестант семинариялари фаолият кўрсатмоқда.
 
Тошкент Православ семинариясида Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари талабалари ҳам таҳсил олади.
 
Тошкент епархияси бу йил ўзининг 145 йиллигини нишонлайди. Шу муносабат билан Тошкентдаги “Туркистон” саройида тантанали тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тошкент епархияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар