Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтганига ҳам тез орада 1 йил тўлади. Лекин партия шу вақтгача янги ғоя, ташаббус ва таклиф билдирмаган.
Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтганига ҳам тез орада 1 йил тўлади. Лекин партия шу вақтгача янги ғоя, ташаббус ва таклиф билдирмаган.
Яқинда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолияти янгича асосда ташкил этилиб, унинг раҳбарлари ҳам ўзгарди, яъни тадбиркорлик соҳасида қатор қулайликлар яратилди.
“Фақат битта қишлоқ хўжалиги экинига қарам бўлиб қолмасдан, даромад, фойда нуқтаи назаридан ўзини оқламаган пахта майдонларини қисқартириб, уларнинг ўрнига нимаики даромад келтирса, нимаики экспортбоп бўлса, нимаики одамлар ҳаётини фаровон қиладиган бўлса, айни шу экинни экамиз.
Лекин бу ишларни изчил ва самарали амалга ошириш, уларнинг пировард натижасини таъминлаш учун барча масъулият ва жавобгарликни фақат ижро органларига ташлаб қўйиш ҳам тўғри бўлмайди. Бу масалаларда тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, хусусий мулк, жумладан, интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиламан, деб майдонга чиққан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўрни ва иштироки, амалий таъсири аниқ сезилиши зарур”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Бундан ташқари, яқинда Ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Бу борада ўтказилган қурултойда ёшларнинг тадбиркорликка оид муаммолари ўртага ташланди. Лекин Либерал-демократик партияси шу масалага ўз вақтида эътибор қаратиб, бу муаммоларни ҳукумат олдига, тегишли вазирлик ва идоралар олдига қўймади.
“Ҳолбуки, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш партиямизнинг асосий мақсади экани Дастур ва Низомда ёзиб қўйилган”, деди Президент.