...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Халқига миннатдорлик билдирди


10:35, 27.07.2018 Жамият
 5 304

Жорий йил 24 июль куни Ўзбекистон Президенти 61 ёшни қарши олди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан унга табрик йўллаган хорижий давлат раҳбарлари, ташкилот етакчилари ва Ўзбекистон халқига миннатдорлик изҳор қилди. Давлат раҳбарининг мурожаати Президент Матбуот хизматида эълон қилинди.
 
“Таваллуд топган куним муносабати билан чин дилдан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.
 
Менинг шаънимга билдирилган бу табрик ва тилакларни, аввало, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан.
 
Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин юракдан ўзимнинг чексиз меҳрим ва ҳурматимни билдираман.
 
Жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва кўп миллатли халқимиз фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилиш учун бундан буён ҳам бор билим ва салоҳиятим, куч-ғайратимни сафарбар этаман”, деган Шавкат Мирзиёев. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар