Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтирган самолёт Туркманистон аэропортига келиб қўнди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтирган самолёт Туркманистон аэропортига келиб қўнди.
Ўзбекистон раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди.
Туркманбоши халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Туркманбоши шаҳрида ўтадиган учрашув ва музокаралар Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи доирасида ўтган олий даражадаги мулоқотнинг мантиқий давоми бўлиб, уларда мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Музокаралар якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган “Аваза” миллий сайёҳлик зонасига ҳам ташриф буюради.