...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Ўзбекистонга таклиф қилди


11:36, 23.03.2017 Жамият
 2 031

“Савдо-иқтисодий алоқалар бутунлай янги босқичга ўтди. Ўзбекистондан келган 250 нафар тадбиркор бугунги бизнес-форумда иштирок этади”, дея таъкидлади Мирзиёев.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон билан барча томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидлади. Бу ҳақда “Казинформ” ХАА хабар берди.
 
“Нурсултон Абишевич, ўтган йили сентябрда Самарқандга борганингизда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамиша бирга бўлишини айтгандингиз. Яхши кунларда бир-биримиздан хурсанд бўламиз, оғир дамларда эса қайғурамиз. Самарқадда айтган сўзларингиз ўзбек ва қозоқ халқи ҳақиқий дўст бўлиб қолишига яна бир карра асос сифатида хизмат қилди. Ўшанда Қурбон ҳайити куни ташриф буюргансиз ва дўстингиз Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиргансиз”, деди Мирзиёев учрашув пайтида.
 
Шавкат Мирзиёев сўнгги 5 ой ичида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга ўтганини таъкидлади.
 
“Форум ҳақида гапира туриб, давлатларимиз тарихида бу илк марта тарихий воқелик деб айтдингиз. Савдо-иқтисодий алоқалар бутунлай янги босқичга ўтди. Ўзбекистондан келган 250 нафар тадбиркор бугунги бизнес-форумда иштирок этади”, дея таъкидлади Мирзиёев.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкинлигини айтди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар