...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев нуроний отахонлар билан мулоқот қилди


15:21, 17.05.2017 Жамият
 3 554

33,7 минг тонна соя дони етиштирилиб, 6,1 минг тонна ўсимлик ёғи ҳамда 25 минг тоннадан ортиқ соя шроти ишлаб чиқарилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Мирзаобод туманидаги “Абдуғани Турдибоевич” кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
2014 йилда ташкил этилган “Абдуғани Турдибоевич” кўп тармоқли фермер хўжалиги 34 гектар ер майдонига эга. Шундан 16 гектарида пахта, 15 гектарида ғалла, 3 гектарида соя етиштирилмоқда.
 
Жорий йилда мамлакатдаги 2 минг 200 дан зиёд фермер хўжалигида шартнома асосида 21 минг гектар майдонга соя экиш кўзда тутилган бўлиб, 33,7 минг тонна соя дони етиштирилиб, 6,1 минг тонна ўсимлик ёғи ҳамда 25 минг тоннадан ортиқ соя шроти ишлаб чиқарилади.
 
Бундан ташқари, соя экилган майдонларда 80-100 килограмм соф азот тўпланиши ва тупроқ унумдорлиги яхшиланиши ҳисобига пахта ва ғалладан юқори ҳосил олишга имконият яратилади.
 
“Соя етиштиришни кўпайтириш, уни шу ернинг ўзида қайта ишлаб, экспортга ҳам йўналтириш чораларини кўриш керак. Соя экиш орқали ер унумдорлигини ошириш, соя агротехникаси бўйича мутахассислар тайёрлаш лозим”, деди Президент.
 
Давлат раҳбари вилоятда боғдорчилик, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш лойиҳаларини ҳам кўздан кечирди. Лойиҳалар бўйича фикрларини билдириб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
 
Шавкат Мирзиёев шу ерда нуроний отахонлар билан мулоқот қилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сирдарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар