...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев номига БМТдан мактуб келди


20:33, 31.05.2017 Жамият
 5 151

31 май куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссаридан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди.

Аввал хабар берганимиздек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн 2017 йил 10-12 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Олий комиссарни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Зайд Раад ал-Ҳусайн давлат органлари раҳбарлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.

Ташриф якунлари бўйича маҳаллий ва чет эл журналистлари иштирокида ўтган матбуот анжуманида Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий тизимни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берган эди. 

Бугун, 31 май куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссаридан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди. Унда шундай дейилган: 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Жаноби Олийлари! 


Тошкентда 2017 йил 10 май куни бўлиб ўтган учрашувимиз давомида билдирган очиқ ва самимий фикр-мулоҳазаларингиз учун миннатдорлик изҳор этаман. Шахсан Сиз билан учрашиш шарафига муяссар бўлганимдан ғоят бахтиёрман. Ташрифим доирасидаги тадбирлар юксак даражада ташкил этилгани учун мамлакатингиз ҳукуматига самимий миннатдорлик билдираман. 

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига шахсан эътибор қаратаётганингиз, жумладан, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингани, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хорижга виза асосида чиқиш тартибини бекор қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун Сизга миннатдорлик билдирмоқчиман. 

Мамлакатингизга ташрифим Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлашдаги муайян мураккабликларни англаш, мамлакатингиз ҳокимияти, фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий муассасаси ва халқаро ҳамжамиятга Бошқармамиз кўмак кўрсатиши мумкин бўлган соҳаларни белгилаб олиш имконини берди. 

Ўзбекистон мен раҳбарлик қилаётган Бошқарма билан самарали ҳамкорлик қилаётгани учун миннатдорман. Женевадаги қароргоҳимиз ҳамкорлигимизни давом эттиришга тайёрлигидан, менинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмам Ўзбекистонни бевосита қўллаб-қувватлашидан мамнунман. 

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз. 

Зайд Раад ал-Ҳусайн,
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари

Теглар:Шавкат Мирзиёев БМТ Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар