
Шавкат Мирзиёев Миср Президентига, биродар Миср халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди.
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Миср Президентига, биродар Миср халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, 26 май куни Мисрнинг Ал-Адва шаҳрида христиан динига мансуб диндор кишилари бор бўлган автобус ўққа тутилган эди. Натижада автобусдаги фуқароларнинг 26 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 30 нафари жиддий жароҳат билан шаҳар шифохонасига етказилган. Кейинчалик уларнинг ҳам жонлари узилган. Жами 51 нафар қурбон қайд этилган.