Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президентига ҳамдардлик мактуби йўллади.
Президент ўз мактубида Танта ва Искандария шаҳарларида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Шунингдек, Миср Президенти, Миср халқи ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга тез фурсатларда шифо топишларини тилади.