...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев метро қурилиши юзасидан янги танлов ўтказиш таклифини берди


20:25, 10.07.2017 Жамият
 3 726

Давлат раҳбари янги қурилаётган ер усти метроси ёнидан ўтадиган кўча атрофида икки ва уч қатор дарахт ва гуллар экилиши лозимлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 июль куни Сергели туманидаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида ушбу туманга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида амалга оширилаётган метро қурилиши билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Метро жамоат транспорти турлари орасида ўзининг қулай, хавфсиз ва тезкорлиги билан ажралиб туради. 1977 йилда Тошкентда барпо этилган илк метро линиясининг узунлиги 12,2 километр бўлиб, тўққизта бекатдан иборат эди. Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишлари билан Тошкент метрополитени ривожланди ва узунлиги 39 километрга, бекатлари сони 29 тага етди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Сергели туманида метро йўлини қуриш ўта мураккаб жарён. Шу боис мазкур йўналишдаги метро ер усти бўйлаб, эстакадалар орқали ташкил этилади. Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатидан бошланадиган Сергели йўналишида олтита бекат бунёд этилади.

2017-2020 йилларга мўлжалланган мазкур қурилишга 170,1 миллион доллар сарфланади. Узунлиги 7,1 километрни ташкил этувчи мазкур иншоот тўлиқ ишга туширилгач, йилига 14 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиши мўлжалланмоқда. Ўзига хос муҳандислик ечимлари асосида бунёд этилаётган транспорт йўли Чоштепа маҳалласидан ўтиб, Сергели туманининг Йўлдош мавзесидаги Мағриб кўчасигача боради. 

Қурилишда фойдаланилаётган техника турларига алоҳида эътибор бериш кераклиги таъкидланди. Бундан ташқари геология масалалари ҳам диққат марказида бўлиши керак. 

Давлат раҳбари янги қурилаётган ер усти метроси ёнидан ўтадиган кўча атрофида икки ва уч қатор дарахт ва гуллар экилиши лозимлигини таъкидлади. 

Шавкат Мирзиёевга Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Бугун 2017-2019 йилларга қуриб битказилиши кўзда тутилган мазкур йўналишнинг Туркистон бекатида пойдевор қуйиш ишлари олиб борилмоқда. 

Янги қурилаётган метро бекатларининг дизайни, деворларига ишлатиладиган қурилиш материаллари, тасвирлардан намуналар намойиш этилди. 

Президент бекатлар шинам ва ёруғ бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади. Ёш дизайнерлар ўртасида танлов ўтказиш керак, деди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сергели 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар