МДҲ доирасида эркин савдо зонасининг тўлақонли фаолият юритиши таъминланади ва транспорт-коммуникация тармоқларини жадал ривожлантирилади.
Суҳбат чоғида МДҲ доирасида эркин савдо зонасининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, транспорт-коммуникация тармоқларини жадал ривожлантириш ва бутун минтақанинг транзит салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилаётгани, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилангани, Президентнинг виртуал қабулхонаси, жойларда ташкил этилган Халқ қабулхоналари одамларнинг талаб ва истакларини рўёбга чиқараётгани, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасидаги ишлар юртдошларимизнинг давлатга ишончини мустаҳкамлаётгани таъкидланди.
Сергей Лебедев Президентга самимий қабул, Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди.
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси самарали ўтишига муваффақият тилади.