Маълум қилинишича, Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи май ойининг иккинчи ярмига режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Дональд Трамп таклифига биноан АҚШга боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи 15-17 май кунларига режалаштирилган.
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Вашингтонда Ўзбекистон раҳбари АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Мазкур ташриф якунида икки мамлакат Президентлари “Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши” номли Қўшма баёнотни имзолаши, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 18-20 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюриб, БМТ бош ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлаган эди.