Мактабгача тарбия таълим тизимининг илк бўғини ҳисобланади.
Мактабгача тарбия таълим тизимининг илк бўғини ҳисобланади. Соғлом генофондни, етук кадрларни тарбиялаш, аввало, шу тизимдан бошланади.
Бироқ шу пайтгача бу тизим ривожланишдан ортда қолган эди. Охирги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоизга камайган. Оқибатда мактабгача ёшдаги болаларнинг 33 фоизи боғчаларга қамраб олинган, холос.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 сентябрь “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида” фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилган эди.