...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев кутилмаганда оилавий поликлиникага кирди


18:29, 06.05.2017 Жамият
 8 642

Президент поликлиника жойлашган маҳалладаги одамлар билан мулоқот қилди.

Айни дамда Яшнобод туманида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманига ташрифи чоғида кутилмаганда 32-оилавий поликлиникага кирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Президент поликлиниканинг иш тартиби билан қизиқди. Муассасанинг самарадорлигини ошириш, уйларга чиқиб, аҳолига патронаж хизмати кўрсатишни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Мобил тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш, поликлиникани таъмирлаш ва аҳоли учун қулайликларни ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
 
Яшнобод туманидаги 32-оилавий поликлиника Асалобод, Маърифат, Ширинобод, Жўрабек, Яссавий, Бойсун маҳаллаларидаги 27 минг 285 аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Болалар ва туғиш ёшидаги аёллар, кексалар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилмоқда.
 
Давлат раҳбари ташаббуси билан пойтахтимиздаги ҳар бир поликлиникага тез тиббий ёрдам машиналари ажратилди. 32-оилавий поликлиникада ҳам тез тиббий ёрдам пункти кечаю кундуз ишламоқда.
 
Шавкат Мирзиёев поликлиника жойлашган маҳалладаги одамлар билан мулоқот қилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Яшнобод поликлиника 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар