Дастурни амалга оширишга барча давлат ва нодавлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик жалб этилади.
Унга кўра, байрамни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурни амалга ошириш билан махсус тузилган Ташкилий қўмита шуғулланади.
Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари – Конституциянинг норма ва тамойиллари ҳаётга татбиқ этилишини, Ўзбекистонда кенг кўламли демократик, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилишида асосий Қонуннинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга бағишланган туркум тадбирларни ташкил этиш ва уларни ОАВда кенг ёритилишини таъминлашдан иборат.
Дастурни амалга оширишга барча давлат ва нодавлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик жалб этилади.