Давлат раҳбарига ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига бўлган талаблар оширилгани ҳақида ахборот берилди.
Давлат раҳбарига ҳарбий қисмда Ўзбекистоннинг янги Мудофаа доктринасига мувофиқ тизимдаги бирлашма ва тузилмаларнинг вазифалари такомиллаштирилгани қўшинларнинг қурол-аслаҳа ва алоқа воситалари таъминланиши янги босқичга кўтарилгани ва шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига бўлган талаблар оширилгани ҳақида ахборот берилди.
Бундан ташқари, ҳарбий қисмда мудофаа тизимидаги ислоҳотларнинг бориши, Бухоро ҳарбий маъмурий сектори фаолияти ҳақида ҳам ахборот бериб ўтилди.
Ҳарбийлар ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши зарур. Халқ билан армия, мудофаа бошқармалари билан ҳокимлик бир бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишиш билан бирга аскар ва офицерлар билан суҳбатлашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги ташрифи давом этмоқда