...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев "Келажак энергияси" – "ЭКСПО-2017" халқаро кўргазмаси очилишида иштирок этди


20:44, 09.06.2017 Жамият
 3 096

Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари "ЭКСПО-2017" халқаро кўргазмаси очилишига йиғилдилар.

ШҲТ саммити ўз якунига етгач, ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари "ЭКСПО-2017" халқаро кўргазмаси очилишига йиғилдилар. Уларни мезбон давлат Президенти Нурсултон Назарбоев қарши олди, деб ёзади "Казинформ" ХАА.

Кўргазма очилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Россия Президенти Владимир Путин, Чехия Президенти Милош Земан, Сербия Президенти Александр Вучич, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Турманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, ХХР Раиси Си Цзиньпин, Люксембург Бош вазири Ксавье Беттель, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Арманистон Президенти Серж Саргсян, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, БАА Бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур ибн Зойид Ан-Наҳаён, Мўғулистон Президенти Цахиагийн Элбэгдорж, Сингапур парламенти раиси Ҳалима Ёқуб, Покистон Бош вазири Навоз Шариф, Испания қироли Филипп VI ва бошқалар иштирок этди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Келажак энергияси ЭКСПО-2017 Нурсултон Назарбоев ШҲТ саммити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар