...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти бор имкониятларидан етарлича фойдаланмаётганини танқид қилди


13:21, 24.12.2016 Жамият
 2 799

Вилоятнинг барча туманларида аҳолини иш билан, яъни даромад билан таъминлаш имкониятлари мавжуд.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, вилоятнинг ўсиш суръатларини таҳлил этгани, танқидий нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Давта раҳбари ўз нутқи давомида қишлоқларда саноъатни ривожлантириш масаласига ҳам эътибор қаратди. Бу ҳақда гапираркан, вилоятда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлайдиган кичик корхоналар барпо этиш билан аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари қониқарсиз эканини алоҳида қайд этди. Хусусан, Арнасой, Зафаробод, Зарбдор, Янгиобод, Ғаллаорол туманларида янги саноат корхоналари деярли қурилмаётир. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, Жиззах вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишдаги сусткашлик, янги корхоналарни ишга тушириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги лойиҳалар ижроси талаб даражасида эмас.
 
“Вилоятнинг барча туманларида аҳолини иш билан, яъни даромад билан таъминлаш имкониятлари мавжуд. Масалан, Зомин туманида доривор ўсимликлардан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг катта манбаи мавжуд бўла туриб, бу имкониятдан етарли фойдаланилмаяпти. Бунга ўхшаш мисолларни бошқа туманлардан ҳам келтириш мумкин”, дейди давлат раҳбари.
 
Йиғилиш давомида келгуси беш йилда вилоятда экспорт ҳажмини камида 2 баробар, экспортчи корхоналарни 2,7 марта кўпайтириш, экспортда улуши паст бўлган туманларнинг бу борадаги натижаларини яхшилаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва модернизация қилиш масаласига устувор аҳамият қаратилиши лозимлиги таъкидланди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар