26 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раҳбари Корея Республикаси Миллий ассамблеяси спикери Чон Сэ Гюнни қабул қилган эди.
Шунингдек, Давлат раҳбари бугун Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн билан ҳам учрашди.
Чон Сэ Гюн Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона ва стратегик муносабатларни мустаҳкамлаш кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, Шавкат Мирзиёевни қутлади.
Айтиш керакки, шу йил 26 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раҳбари Корея Республикаси Миллий ассамблеяси спикери Чон Сэ Гюнни қабул қилган эди. Ўшанда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, мазкур йўналишдаги алоқаларни янада кенгайтириш борасида муҳим келишувларга эришилган эди.
24 ноябрда ўтган учрашув эса шу музокараларнинг мантиқий давоми бўлди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Корея Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг фаолияти билан танишди.