Испаниянинг Барселона шаҳридаги террористик хуружда 13 киши ҳалок бўлган.
Президент қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди, жароҳатланганларга тез фурсатда соғайишни тилади.
Аввалроқ, 17 август куни Испаниянинг Барселона шаҳридаги сайёҳлар кўп ҳаракатланадиган Рамбла кўчасида микроавтобус йўловчилар устига бостириб боргани, бунинг натижасида 13 киши ҳалок бўлгани ҳамда 100 га яқин одам жиддий жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.